1

Мадад-шифо: “АСАБИЙЛАШСАМ, ҚАЛТИРАЙ БОШЛАЯПМАН”

САЛОМАТЛИК 28.10.2017, 13:57
  Мадад-шифо: “АСАБИЙЛАШСАМ, ҚАЛТИРАЙ БОШЛАЯПМАН”

— Баъзи муаммоларни, деб сўнгги пайтларда жуда асабийман. Тинчланишга ҳаракат қилсам-да, ич-ичимдан титраб кетаман. Айниқса қўл-оёғимда пайдо бўладиган қалтирашдан қўрқаяпман рости. Бу бирор касаллик эмасми? Баъзан ўзимни назорат қилишим қийин кечади...

А.РУСТАМОВ, Навоий вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Қўл ва оёқ учида юзага келадиган титроқ – тремор деб аталиб, руҳий, жисмоний ва сурункали касалликлар авж олиши туфайли келиб чиқади. Сўзларингизга қараганда, сиздаги тремор кўриниши кучли ҳис-хаяжон билан боғлиқ.

Шу зайлда давом этса, титроқ ҳолати талваса хуружига айланиши ёхуд сурункали тус олиши мумкин. Хавфли жиҳати қўл қалтираши сезилар-сезилмас даражада сақланиб қолиб, кейинчалик бошқа муаммоларга етаклаши ҳеч гап эмас.

Сизга маслаҳатим, невролог шифокор кўригидан ўтиб, тинчлантирувчи муолажаларни бошланг. Уй шароитида илиқ душ қабул қилиш, ялпиз ва лимонўт солинган чой, парҳезбоп егуликлар тановулига диққатли бўлинг. Ҳар эҳтимолга қарши тиббий таҳлиллар топшириш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Оғир жисмоний юкламаларни камайтиринг, кун тартибингизни тўғри ташкиллаштиринг, имконини қила олсангиз, сузиш машғулотларига боринг, анча тинчланасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1