АсосийSUG'DIYONA

КАРТОШКА ЯНАДА МАЗАЛИ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ

'КАРТОШКА ЯНАДА МАЗАЛИ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ'ning rasmi


Таом ва егуликларга энг кўп ишлатадиган маҳсулотимиз бу картошка! Ундан фойдаланаётганда эса айрим оддий қоидаларга амал қилсак, бас!

  • Картошка қайнатаётганда сувга 2-3 бўлак саримсоқпиёз, пиёз ёки озгина шивит қўшсангиз, таъми янада ширин бўлади.
  • Картошка тез пишиши учун сувга 1 ош қошиқ маргарин қўшинг.
  • Агар эски картошкаларни қайнатмоқчи бўлсангиз, сувга сирка қўшиш фойдали.
  • Янги картошкалар осон тозаланиши учун уларни совуқ сувда ювинг.
  • Картошкаларни баланд оловда қовуриш уларнинг миқдорини камайтиради. Яхшиси, яхшилаб сувини силқитиб, бироз қуригач, ўртача оловда қовуринг. Шунда сабзавотлар қизариб пишади.
  • Картошка бўтқасига қайноқ сут қўшиш лозим. Агар совуқ сут қўшсангиз, егулик ранги хиралашади.
  • Картошкаларни арчгач, улардан тезда фойдаланинг. Бўлмаса, қорайиб қолади. Агар картошкаларни аввалдан тайёрлаб қўйишингиз керак бўлса, целлофан пакетга ўраб, ҳаво кирмаслиги учун оғзини маҳкамланг.
  • Картошкаларни узоқ муддат сақламоқчи бўлсангиз, қопга олма мевасидан солиб қўйинг. Шунда сабзавот илдиз отиб кетмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар