1

СОЧЛАРНИ ДАВОЛАШ БОРАСИДА 5 ТАВСИЯ

СУҒДИЁНА 31.10.2017, 12:44
Теглар: Гўзаллик
СОЧЛАРНИ ДАВОЛАШ БОРАСИДА 5 ТАВСИЯ

Дарвонсаль. Бунда махсус ускуна ёрдамида заиф электр токи (100 кГц) билан соч илдизлари даволанади. У лимфа ва қон томирлари фаолиятини яхшилаб, терига антисептик ҳамда қуритувчи таъсир кўрсатади. Шунингдек, у тери остидаги ёғ ажратувчи безлар фаолиятини меъёрга келтириб, ёғли сочлар учун ҳам фойдали.

Суюқ азот. Бунда махсус аппликатор ёрдамида бош териси бир неча сония давомида уқаланади. Аксар ҳолларда бошқа муолажалар билан биргаликда тавсия қилинади.

Озиқлантириш. Сочларингиз бақувват ва кўркам бўлишини истасангиз, кўпроқ балиқ, яшил сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқ, товуқ гўшти, тухум, кепакли нон, денгиз маҳсулотлари, сабзи истеъмол қилинг.

Табиийсини танланг. Шампунь ва бошқа ювиш воситалари танлаганда иложи борича, таркибига аҳамиятли бўлинг, табиийларини танланг. Лак ва бошқа турмакни қотирувчи воситалар сочларга ёмон таъсир кўрсатади. Сочларингиз тўкилиб кетишини истамасангиз, иложи борича бундай воситалардан фойдаланишни камайтиринг.

Одат қилинг. Аёл гўзаллиги унинг саломатлигида. Доимо гўзал бўлишни истаган аёл ҳар ярим йилда ички аъзоларини кўрикдан ўтказиб, текширтириб туришни ўзига одат қилиши керак. Чунки ташқи қиёфангиздаги ўзгаришлар (соч ва юзда) ички касалликлар даракчиси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Шунингдек, сочларни ҳўллигида тараманг, уларни қаттиқ қилиб ўрманг, турмагингизни вақти‑вақти билан ўзгартириб туринг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1