АсосийSUG'DIYONA

«ПРОСТАТИТ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?»

'«ПРОСТАТИТ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?»'ning rasmi

Мен простата бези шамоллашидан даволангандим. Бироқ ҳалигача фарзандли бўлолмаяпман. Эшитишимча, бундай касалликдан сўнг бепуштлик келиб чиқар экан. Шу ростми?

Сайдулла, Самарқанд шаҳридан

Миразим ҲАКИМОВ, олий тоифали шифокор-уролог: — Простата бези шамоллаши таъсирида бепуштлик келиб чиқмайди. Тўғри, қисман таъсири бўлиши мумкин. Бироқ даволаниш тўлиқ бажарилса, бемалол фарзанд кўриш мумкин. Бепуштлик сабабини аниқлаш учун гормонлар миқдори, эрекция ҳолати, уруғ таҳлили (спермограмма) каби текширувлар ўтказилади. Аксарият ҳолларда жинсий аъзоларда яллиғланиш, жинсий йўл орқали ўтадиган инфекциялар, эркак уруғининг сифат даражаси пастлиги ёки гормонлар етишмаслиги сабаб насл қолдириш хусусияти пасаяди. Бу вазиятда бепуштликни чақирувчи ҳолатларни ўрганиш учун текширувлардан ўтиб, даволаниш зарур.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар