10.02.2014 11:45
Цукербергнинг Facebook'даги улуши камайди
"А" синфига тегишли бўлган акцияларни Цукербергдан ташқари компаниянинг ўзи ва қолган 1,64 миллион акцияни директорлар кенгаши аъзоси Марк Андерсон сотиб юборади. Фейсбук биржада умумий 70 млн акцияни сотишни режалаштирган.
Иккинчи марта сотувга қўйилган акция 55,05 долларга баҳоланган. Сотувга қўйилган акция нархларига нисбатан ҳисоблаб чиқилганда компанияга $1,48 млрд, Цукербергга - $2,26 млрд, Андерсонга- $90 млн тегади.
7 феврал куни сотувда фейсбук акциялари 3,3 фоизга ошди ва бир акция нархи 64,2 долларни ташкил қилди. Ижтимоий тармоқнинг хабар қилишича, Цукерберг бир миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 18 млн акцияни хайрия ишларига йўналтиради.





