1

ҲУСНБУЗАРГА САБАБ СТРЕССМИ? 7 АФСОНАГА ОЙДИНЛИК КИРИТАМИЗ

СУҒДИЁНА 01.11.2017, 11:39
Теглар: Гўзаллик
ҲУСНБУЗАРГА САБАБ СТРЕССМИ? 7 АФСОНАГА ОЙДИНЛИК КИРИТАМИЗ

Умри давомида юзига ёки танасига бирор марта бўлса ҳам ҳуснбузар тошмаган инсон бўлмаса керак. ҳақиқатдан йироқ, кимларнидир қўрқитувчи, баъзан эса муаммони чигаллаштирувчи «афсоналар» йиллар давомида вужудга келгани ҳам муболаға эмас. Хўш, ҳуснбузарлар ҳақида билганларимиз ростми? Келинг масалага ойдинлик киритамиз.

«Бу фақат ўсмирларнинг муаммоси»

ҳусунбузародатда 13-15 ёшли ўсмирларда пайдо бўлади. Шу сабабдан ҳам кўпчилик бу ҳолатни фақат ёшлар муаммоси, деб қарайди. Баъзилар эса турмуш қургач ўтиб кетади, дейди. Албатта, тери усти тошмалари организмдаги гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ, аммо вақтида даволанмаган ҳуснбузарлар вақт ўтгач зўрайиб кетмаслигига ким кафолат беради?Шунинг учун бу муаммони вақт ҳукмига ташлагандан кўра, ташаббусни қўлга олиб у билан курашган афзал.

«Барига стресс айбдор»

Чиндан ҳам кучли стресс тошмаларни кўпайтириши мумкин. Аммо организда гормонал ўзгариш ёки наслий мойиллик бўлмаса, ҳеч қандай руҳий зўриқиш ўз ўзидан ҳуснбузар тошишига сабаб бўлмайди.

«Қуёш нури даво»

Аслида, мутахассислар ёз қуёши остида «даволанган» беморларда кузга келиб яллиғланиш жараёни кўпроқ учрашини таъкидлашада. Шунга қарамай офтоб ҳуснбузарлардан халос қилади, деган фикр кишилар онгига ўрнашиб олган. Чиндан ҳам ультрабинафша нурлари терини дизенфекция қилиш хусусиятига эга, бироқ бу узоқ давом этмайди. Тобланиш баъзи муаммоларни маълум муддатгина бартараф этади. Бироқ қуёш нурлари иммун тизимини сусайтиришини ҳам унутмаслик даркор.

«Косметика воситалари сабабми?»

ҳа, агар сиз сифатсиз косметик воситадан фойдалансангиз. Аммо ҳозирда ишлаб чиқарувчилар терининг нафас олишга имконият берувчи замонавий атир-упалар таклиф этмоқдалар. ҳатто «non comedon»ёзуви учрайди. Бу ёзув терида тиқин ҳосил қилмайди, деган маънони англатади.

«Бир марта юзни тозалатгач, доимий муолажа қилиш шарт»

Бу маълумот икки карра хато. Фақат тозалаш муолажаси ёрдамида ҳуснбузарлардан халос бўлишнинг имкони йўқ. Номидан ҳам маълумки бу амалиёт фақат терини тозалаб, унинг ҳолатини яхшилайди ва тошмалар кўпайишининг олдини олади.

«Юзни буғга тутиш керак»

Қайнаган сув буғига юзни тутиб муолажа қилиш тери катакларини катталаштириб, тозалайди. Аммо бу усул ҳам ҳуснбузарлардан халос бўлишда фойда бериши илмий жиҳатдан исботланмаган. Бундан ташқари муолажанинг бир қанча қарши кўрсатмалари бўлгани туфайли, таваккал қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг.

«Спирт ёрдам беради»

Кўп йиллар давомида спирт асосида тайёрланган лосьонлардан ҳуснбузарларга қарши восита сифатида кенг фойдаланилган. Аммо спирт терини қуритиб юборгани туфайли бугунги кунга келиб, косметологияда ундан деярли фойдаланилмайди. Уй шароитида ушбу воситадан фойдаланганлар эса бир вақтнинг ўзида ёғли ва қуруқшаган теридан азият чекадилар.

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1