- Агар трикотажкофта ёки футболкангиз жуда ғижим бўлиб қолса, уни текислашнинг осон йўли бор. Уларни душ қабул қилаётганда ваннахонада илиб қўйинг. 10 дақиқаларда кўйлак текисланади.
- Зар қоғоз (фольга) билан шиша идишларни жуда осон ва яхши тозалаш мумкин. Зар қоғозни шар шаклида ўраб, оддий идишларни ювгандек кўпиритирлган сув билан ишқалаб ювинг.
- Замш оёқ кийимларни тирноқ эговчаси ёрдамида тозалаш мумкин.
- Целлофанга сирка сепиб, душ жўмрагини ўраб қўйинг. 1 соатдан кейин сувни оқизиб, ювиб ташланг. Шунда жўмраг янгидек бўлади.
- Чашкадаги қаҳва изини кетказиш учун апельсин ёки лимон пўстига туз сепиб, шу восита билан идишни тозаланг.
- Пальтодаги доғларни жилвиртош (пемза) билан тозалаш мумкин.
- Резинка грелкадаги сув узоқроқ иссиқ сақланиши учун сувга бироз туз солинг.
- Қишга картошка ғамлаб қўймоқчимисиз? Улар чириб кемтаслиги учун картошка қопига лавлаги ҳам солиб қўйинг. Лавлаги маҳсулотларни захдан асрайди.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси






