1

Мадад-шифо: “ТИЛИМДА ТИШ ИЗЛАРИ ПАЙДО БЎЛАЯПТИ...”

САЛОМАТЛИК 02.11.2017, 15:53
Мадад-шифо: “ТИЛИМДА ТИШ ИЗЛАРИ ПАЙДО БЎЛАЯПТИ...”

— Тишимни тозалаётиб, ғалати ҳодисага кўзим тушди, тилимнинг икки чеккасида тиш излари бор. Нотўғри ётиб қолдимми ёки тунда сақич чайнаб ухлаб қолганманми, дея ўйладиму, аммо эртасига ҳам шу ҳолат такрорланди. Нега шундай бўлаётганини тушунолмаяпман?..

Зилола Акромова, Тошкент шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:

— Тилда тиш изларининг пайдо бўлиши бир қанча омилларга боғлиқ. Эҳтимол, бу глоссит (тилдаги яллиғланиш)дир ёки камқонлик, гипотиреоз, авитаминоз ва ошқозон-ичак тизимидаги муаммолар бўлиши ҳам мумкин. Санаб ўтилган ҳолатларда тил одатдагидан шишади ва шунинг ҳисобига тишлар тилга тегиб қолади. Кучли стресс юз берганида, пастки жағ мушакларининг қисқариши секинлашади ва бу ҳам тишларнинг тилга тегиб қолишини келтириб чиқаради. Балки сўнгги пайтларда қаттиқ асабийлашгандирсиз, агар муаммо шундай бўлса, тинчланишингиз билан тилдаги ўзгаришлар барҳам топади. Борди-ю асаб тизимини қўзғатувчи ҳолатларни инкор этсангиз, шифокор кўригидан ўтишингизни маслаҳат бераман. Тиббий таҳлиллардан сўнг тилда шиш бор- йўқлигини аниқлаш ва керакли даво чораларини қўллаш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1