Актриса ҳақида турли миш-мишлар мавжуд. Жумладан, актриса ва актёр Ранвире Сингх билан орасида ишқий муносабатлар ҳақида ҳам гап-сўзлар мавжуд бўлган. Аммо Анушка ҳам, Рангвир ҳам ораларидаги муносабатларни олдинига оммага билдиришмаган. Фақат бу муносабатлар дарз кетгач, Анушка ўз бахтли ҳаётига қайтган бўлса, Рангвир унинг ишқида куйиб, бахтсиз севгиси ҳақида баралла сўзлай бошлади. Анушка эса «Аввалига турли миш-мишлар кишини хавотирга солади. Аммо кўп ўтмай, бунга кўникиш ҳам ҳосил бўлади. Бу каби миш-мишларни касбимнинг салбий тарафлари деб қабул қиламан. Энг аввало, омма менинг актёрлик маҳоратимни баҳолашини истайман. Ва айнан шу мен учун биринчи ўринда туради. Бошқа нарсаларга эса эътибор бермайман», дейди.
Шахсий ҳаёти ҳақида
«Ҳозирда фақат ўз каръерамга эътибор қаратишни истайман. Ўз орзумга етишмоқдаман ва кимдир ёки нимадир мени бу истагмдан айиришини истамайман. Оила қуришим борасидаги қарорни эса ота-онам қабул қилади. Ҳозирда мен ўз ҳаётимни фильмларда суратга тушиш ва каръерамни давом эттиришда деб биламан», дейди актриса.
Орзусидаги фильм
Анушка 1 қиз ва унинг ишқида куйган 11 ошиқ йигит ҳикояси ҳақидаги фильмда суратга тушишни орзу қилади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.