1

​Мадад-шифо: “ҲОМИЛАДОРМАН, СКЛЕРИТ ТАШХИСИ ҚЎЙИЛДИ..."

САЛОМАТЛИК 07.11.2017, 17:44
​Мадад-шифо: “ҲОМИЛАДОРМАН, СКЛЕРИТ ТАШХИСИ ҚЎЙИЛДИ..."
– Ўнг кўзим бурчагида қизариш юзага келиб, оғриқ бергач, шифокор кўригидан ўтдим. Текширувлардан сўнг склерит ташхиси қўйилди. Айни дам ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида бўлганим учун қўрқаяпман, буюрилган дори-дармонлар ҳомилага таъсир кўрсатмайдими? Умуман, мазкур хасталик ҳақида нималарни билишим керак?

С.Жўраева, Тошкент шаҳри

Нодира РАСУЛОВА, шифокор-окулист:

– Даволовчи шифокорингиз томонидан буюрилган дори воситаларининг ҳомилага зиёни йўқ. Склеритнинг ўзига келадиган бўлсак, мазкур хасталик кўзнинг склераси, яъни оқ қисмининг яллиғланиши билан ифодаланади. Даволаш чоралари қаторида антибактериал кўз томчиларини томизиш керак. Касаллик ривожланганида кўзда қизариш, сарғайиш, томирларнинг бўртиброқ чиқиши кузатилади. Бу яллиғланиш жараёни фаоллашганидан дарак бериши мумкин. Шунингдек, ёруғликка қараганингизда, кўз ёшланиши ҳам склерит аломатларига хос. Сизга тавсиям, муолажани тўлиқ олинг ва турли хил нохуш ўйларга берилманг. Окулист кўриги билан чекланмай, ревматолог ҳамда иммунолог мутахассислар текшируви ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1