Деразаларингизни сирка солинган сув билан артиб туринг. Шунда дераза ойналари, ромларидан ҳашоратлар узоқроқ юради.
Деразадаги доғларни йўқотиш учун 1 стакан сувга 1 ош қошиқ сирка қўшиб, артинг. Ёки нашвадил спирти ва сувнинг тенг миқдордаги аралашмасидан фойдаланинг.
Ойна ва дераза ромларидаги ҳашоратлардан қолган изларни пиёз бўлаги билан тозалаш мумкин.
Дераза ва ойналарни совун ва сода билан ювиш тавсия этилмайди. Иложи борича таркибида спирт бўлган воситалардан фойдаланганингиз маъқул.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






