1

«КОСМЕТОЛОГГА БОРИШДАН ҚЎРҚАМАН…»

СУҒДИЁНА 08.11.2017, 11:25
Теглар: Гўзаллик
«КОСМЕТОЛОГГА БОРИШДАН ҚЎРҚАМАН…»

— Ёшим 22 да. Турмушга чиқмаганман. Юзим ёғли, ҳуснбузарлар тошиб туради. Асоратлари ҳам қолиб кетган. Булардан халос бўлиш учун косметологга ҳам бормоқчи эдим, аммо юз теримга зарари борми, деб қўрқаман. Эшитишимча, косметологга мунтазам қатнаб туриш керак экан, шу ростми?

Диля

Маҳбуба МАМАНОВА, косметолог: — Ёғли юз терисида ҳуснбузарлар пайдо бўлса, уларни сиқиш ёки устини шилиш мумкин эмас. Бу билан ҳуснбузар ўрнида доғ пайдо бўлиши мумкин.Доғларни кетгазишда аччиқ бодом ёғи ёки ерқалампир (хрен) томирини гўшт қиймалагичдан чиқариб, юзга суртилади. Бу муолажаларни 10 кун давомида кечки махал бажариш лозим. Ёғли юз терсини учун эса энг маъқули юқорида келтирилганидек, аччиқтошли суртмалардир. Улардан фойдаланаётганингизда пахтали тампонни тошма устига қаттиқ босманг. Кун ора кўк чой ёки мойчечак дамламалари (1 ош қошиқ мойчечак гули+200 гр қайнаган сув) билан навбатма-навбат юзингизни артинг. Бу муолажани кечки маҳал бажариш мақсадга мувофиқ. Косметологга неча марта бориш юз терисидаги ўзгаришларга боғлиқ. Аммо уй шароитида тўғри парваришлашни билсангиз, бунга ҳожат ҳам қолмайди.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1