1

“ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЪЖИЗАСИ”

МУТОЛАА 10.11.2017, 11:26
“ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЪЖИЗАСИ”

Бир куни мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ўтилаётганди. Дарснинг бошида ўқувчиларга мўъжизаларни санаб, ёзиб чиқиш вазифаси берилди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дафтарини йиғиб олаётганида, бир қизалоқ ҳануз ўз дафтарига нималарнидир қоралаётганига кўзи тушди. Ўқитувчи унинг ёнига бориб, ёрдам керак эмасми деб қизиққанида, ўқувчи қиз жавоб берибди:

— Албатта, кўмагингиз керак. Дунёда мўъжизалар шунчалар кўпки, улардан қай бирини ёзай деб роса иккиландим.

Шунда ўқитувчи қизалоққа ёзган мўъжизаларининг рўйхатини ўқиб беришни сўрабди. Ўқувчи қиз бироз дафтарига тикилиб туриб, аста секин ўқишни бошлабди:

— Менинг назаримда, дунёнинг етти мўъжизаси бу:

  • Кўриш
  • Эшитиш
  • Ҳаракат қилиш
  • Ҳис қилиш
  • Идрок этиш
  • Кулиш
  • Севиш

Қизалоқ ўқишни тугатганида синф сув қўйгандек жим эди...

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1