1 – маслаҳат:
Микротўлқинли печ ичидаги овқат қолдиқларини ювиш осон бўлмаяптими? Идишга сув солиб, микротўлқинли печни энг катта қувватга, 3 дақиқага қўйинг. Сувдан чиққан буғ таъсирида печни тозалаш бир мунча осонлашади.
2 – маслаҳат:
Саёҳат ёки сафарга отланганингизда жамадонга кийимларни тахлаб солсангиз ғижим бўлиши мумкин. Шунинг учун уларни«рулет» шаклида ўранг. Шунда кийимларга ортиқча дазмол босишга ҳожат қолмайди.
3 – маслаҳат:
Бозор ёки дўконга харид қилишга боришдан аввал овқатланиб олинг. Ҳамда керакли маҳсулотлар рўйхатини тузишни унутманг. Бу ҳар икки ҳолат сизни зарурмас нарсаларни сотиб олишдан ҳимоялайди.
4 – маслаҳат:
Баъзан фарзандимизнинг “Нега? Нима учун? Қандай қилиб” каби саволларидан чарчаймиз ёки жавоб тополмай қоламиз. Вазиятдан чиқишнинг осон йўли: савол бераётган болага «Бу ҳақида ўзинг нима деб ўйлайсан», — деб жавоб қайтаришдир.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси






