АсосийSalomatlik

​ДОРИ ҚУТИСИНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРАМИЗ!

'​ДОРИ ҚУТИСИНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРАМИЗ!'ning rasmi

Дори препаратларининг сифати бузилган бўлса, уни қуйидаги белгилар ёрдамида аниқлаш мумкин. Диққат қилинг:

таблеткалар – бутун кўринишини йўқотган, ўртасидан дарз кетиб, иккига ажралган, идишидан олганингизда уваланиб кетади. Ранги ўзгарган, ёқимсиз ҳидга эга;

капсула – махсус ўрамидан тўкилиб тушади, синувчан ва юмшоқ, идишда бир-бирига ёпишиб қолган;

томчи дорилар – ранги тўқлашиб қолган, идиш тагида чўкма ҳосил бўлган, носпецифик ҳид пайдо бўлади;

мазь-суртмалари – фойдаланилганида майда тугунчалар ҳосил бўлгани кўзга ташланади, суюқлашиб қолганлиги, ранги ўзгаргани ҳамда таркибидаги сув миқдори қўлда қолаётганлиги билан фарқланади;

шамчалар – юзасида ёриқлар пайдо бўлган, ранги ўзгарган ва ёқимсиз ҳидга эга.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ:

  • Агар дори қутисида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлса ёҳуд рақамлари кўринмаса, фойдаланманг.
  • Препаратнинг фойдаланиш йўриқномасини тополмаётган бўлсангиз, билиб-билмай қабул қилишга шошилманг. Бундай вақтда дорихоналар тармоғи хизматига сим қоққан маъқул.
  • Дори солинган идиш тагида кимёвий бўёқларга кўзингиз тушса, суюқ препаратларда кўкимтир чўкмаларни сезсангиз, яхшиси уни ташлаб юборинг.
  • Борди-ю, дори воситасининг сақлаш жойи сифатида музлаткич ҳарорати кўрсатилган бўлса, албатта, унга амал қилинг.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар