— Эрталаб аранг кўзимни очаман, кун давомида ҳадеб уйқум келаверади. Қандайдир лоҳас, қувватсизман. Рости, менга нима бўлаётганини тушунмай қолдим, эҳтимол, толиққандирман десам, ишим қийин эмас. Айтинг-чи, уйқучанликнинг пайдо бўлиши нимадан?
Акром Расулов, Сирдарё вилояти
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Эрталабки ҳолсизлик кўпинча анемия ёки гипотериоз касалликларида кузатилади. Ташхисни аниқлаштириш мақсадида умумий қон таҳлили ҳамда ТТГ гормонлари текширувини ўтказиш лозим. Шу билан бирга, эндокринолог кўригидан ўтинг. Айрим ревмотологик хасталикларда ҳам уйқучанликка мойиллик мавжуд. Агар эндокринолог кўриги ҳеч қандай муаммони кўрсатмаса, демак, ревматолог текширувидан ўтишингиз керак бўлади.






