АсосийRekord

Иродаси билан танилган хитойлик полициячи

'Иродаси билан танилган хитойлик полициячи'ning rasmi

Мао Вэйдонг исмли хитойлик полициячи тирсаги ва оёғига таяниб, ҳаракатсиз туриш борасида янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу турдаги машғулот бўйича мусобақа Пекин шаҳрида бўлиб ўтди.

44 ёшли ҳарбий 8 соату 1 дақиқа давомида ирода кучини намойиш этди. Шу тариқа Чин юрти вакили ўз натижасини қарийб икки карра янгилаб олди. Унинг аввалги натижаси 4 соату 26 дақиқани ташкил қилганди.

Маълум бўлишича, рекордчи Хитой ҳукуматида терроризм ва зўравонликка қарши кураш бўлимида фаолият юритади. Бўш вақтларини эса спорт залида ўтказишга одатланган.

    Бошқа янгиликлар