АсосийJamiyat

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА СУВ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК: ЭНГ ЯХШИ АМАЛИЁТЛАР ЎРГАНИЛДИ

'МАРКАЗИЙ ОСИЁДА СУВ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК: ЭНГ ЯХШИ АМАЛИЁТЛАР ЎРГАНИЛДИ'ning rasmi

9-10 ноябрь кунлари Андижон-Наманган-Фарғона вилоятларида "Марказий Осиёда сув соҳасида ҳамкорлик" лойиҳаси доирасида сув, ер ва энергия ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза килиш борасидаги энг яхши амалиётлар буйича давра суҳбати ва намойиш-тур мутахассилар ва ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Давра суҳбатида минтақа даражасида "Марказий Осиёда сув соҳасида ҳамкорлик" лойиҳаси доирасида қилинган ишлар ҳақида Марказий Осиё Минтақавий маркази СТД дастури мутахассиси Мурат Якубов маълумот берди. ДМСК ИАМ вакили Шуҳрат Мухаммеджанов ҳам республикамиздаги сув муаммоси бўйича ва бу муаммоларнинг бартараф этилиши йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Давра суҳбатидан кейин иштирокчилар Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги, у ерда йўлга қўйилган ишлар билан танишишди. Намойиш-тур доирасида Наманган ва Фарғона вилоятларининг томчилаб суғориш тизими йўлга қўйилган ташкилотларининг иш фаолиятини ҳам ўрганишди. Учрашув давомида экинларни томчилаб суғоришни кенг йўлга қўйилиши сув ресурсларини тежаш йўлидаги энг муҳим қадамлиги яна бир бор ўз исботини топди.


    Бошқа янгиликлар