Бўр ҳам ойна ва деразаларни тоза ювадиган восита ҳисобланади. 3 ош қошиқ бўр ва 1 стакан сувни аралаштириб, матони намлаб, деразани икки томонидан артинг. Дераза қуриганидан кейин уни юмшоқ мато билан артинг. Шунда улар ялтираб туради. Шунингдек, ойна ва деразаларни хом картошка билан ҳам тозаласа бўлади. Картошканинг ярим бўлаги билан ойна юзасини артасиз, сўнг уни тоза мато билан артасиз.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






