АсосийSUG'DIYONA

РАНИ МУКХЕРЖИ ДОИМ КИНОТАНҚИДЧИЛАР ЭЪТИБОРИДА

'РАНИ МУКХЕРЖИ ДОИМ КИНОТАНҚИДЧИЛАР ЭЪТИБОРИДА 'ning rasmi

Ранининг илк бор суратга тушган фильмини муваффақиятли чиққан дейиш қийин. Чунки фильмнинг ўзи омадли чиқмаган бўлса-да, у туфайли Рани керакли инсонларнинг эътиборига тушди. Шу сабаб кейинги суратга олинган икки фильм Ранини таниқли актрисалардан бирига айлантирди. Жумладан, «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» (Kuch Kuch Hota Hai) фильмидаги иккинчи пландаги энг яхши аёл роли учун Filmfare мукофотини олди. 1998 йилдан сўнг Рани кўпгина фильмларда суратга туша бошлайди. Аммо улар орасида муваффақиятсизликка учраганлари ҳам анча‑мунчани ташкил этади. 2004 йилни эса Ранининг актрисалик каръерасида туб бурилиш даври дейиш мумкин. У «Тақдир чорраҳасида» (Yuva), «Сен ва Мен» (Hum Tum) фильмларидаги роллари учун «Иккинчи планда ижро этилган энг яхши аёл роли» ва «Энг яхши актриса» мукофотларига сазовор бўлди.

Рани суратга тушган «Вир ва Зара: севги қиссаси» (Veer-Zaara) фильми ҳам унга жуда кўп мукофотлар келтирди. Шу фильмдан сўнг Рани Болливуднинг энг катта кинокомпанияси — «Yash Raj Films»нинг энг талабгор актрисаларидан бирига айланди. Рани суратга тушган баъзи фильмлар мухлислар эътиборига тушмаган бўлса-да, унинг ижроси доим кинотанқидчилар таҳсинига сазовор бўлиб келган.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар