АсосийSUG'DIYONA

БУЙРАГИНГИЗ БЕЗОВТА ҚИЛАЯПТИМИ? ОЛМА ВА ҚОВОҚ ШИФОДИР

'БУЙРАГИНГИЗ БЕЗОВТА ҚИЛАЯПТИМИ? ОЛМА ВА ҚОВОҚ ШИФОДИР'ning rasmi

Олма ва қовоқ буйрак касалликларини даволашда фойдали. 0,5 кг. яшил олма, 100 гр. қовоқ, 1-2 ялпиз новдаси, 2 ош қошиқ шакар, 3 литр сув. Олмаларни ювиб, пўстлоғидан тозаланг, унчалик катта бўлмаган шаклда туғранг. Унга 1 ош қошиқ шакар қўшиб, устидан қайнаган сув қуйинг. Аралашмани 45 дақиқа мобайнида қайнатинг. Кейин ялпизни қўшиб, шарбатини бошқа идишга сузиб олинг. Олмаларни эзинг. Қовоқни ҳам худди шу шаклда 1 ош қошиқ шакар билан 1 соат мобайнида қайнатиб, сўнгра уни ҳам эзиб, бўтқа ҳолига келтиринг. Олмали бўтқа билан аралаштириб, олмали шарбатни солинг. Ҳосил бўлган қуюқ бўтқани 3 ош қошиқдан овқатдан ярим соат аввал кунига 3 маҳал қабул қилиш тавсия қилинади. Аралашмани музлатгичда сақланг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар