1

Мадад-шифо: “УМУРТҚА ПОҒОНАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР МИЛКЛАРГА ТАЪСИР КЎРСАТАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 13.11.2017, 13:18
Мадад-шифо: “УМУРТҚА ПОҒОНАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР МИЛКЛАРГА ТАЪСИР КЎРСАТАДИМИ?”

— Яқинда бир маълумотни ўқиб қолдим, умуртқа поғонаси касалликлари милкларнинг шишиб, бўшашиб қолишини келтириб чиқарар экан. Мен кўп йиллардан буён милк яллиғланишига қарши даволанаман. Аммо барча уринишларим вақтинчалик натижа беради, холос. Балки мендаги безовталикнинг боиси ҳам умуртқа билан боғлиқдир?..

Акром Исматуллаев, Бухоро шаҳри

Улуғбек МУҲАММАДХЎЖАЕВ, олий тоифали шифокор-стоматолог:

— Ҳар бир инсон организми индивидуал тузилган, шунга кўра касалликларнинг келиб чиқиши ҳам турлича кечиши мумкин. Милк яллиғланиши фақатгина инекция препаратларини юбориш билан даволанади, деб ўйласангиз, адашасиз. Зеро безовталикни келтириб чиқарган омил аниқланмас экан, хасталик такрорланиши эҳтимоли ортаверади. Айрим оғиз бўшлиғи хасталиклари чиндан ҳам бошқа аъзолардаги ўзгаришларнинг асорати бўлиши мумкин. Бироқ сизнинг ҳолатингизда даволовчи шифокорингиз касаллик анамнези, ҳаёт тарзингиз ва бошқа бир қанча ҳолатлар бўйича суриштирув ўтказиб, сўнг ташхисни эълон қилиши мумкин.

Бундан ташқари, лаборатория шароитида ўтказиладиган текширувларнинг бажарилиши ҳам масалага ойдинлик киритишда ёрдам беради.

Сизга маслаҳатим, турли тахминларга берилманг-да, яхшиси, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтинг. Шунда бир марталик муолажа кор қилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1