1

ПРЕЗИДЕНТ НУТҚИНИ ХОРИЖЛИК МУТАХАССИСЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИШМОҚДА

СИЁСАТ 15.11.2017, 11:35
ПРЕЗИДЕНТ НУТҚИНИ ХОРИЖЛИК МУТАХАССИСЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқи хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Уларда қайд этилишича, давлатимиз раҳбари томонидан конференцияда илгари сурилган ташаббуслар Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

ШҲТ котибияти расмий сайти (sectsco.org) Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларига алоҳида эътибор қаратган: «Минтақамиз халқларини минг йиллик қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари боғлаб туради. Амалий ҳамкорликка тайёрлик ва унга астойдил интилиш, шунингдек, барча Марказий Осиё мамлакатларининг умумий келажак учун масъулиятни ҳис этиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори ва кафолатидир».

Интернет нашрида, шунингдек, Ўзбекистон Президенти «хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш»га ишонч билдирган ҳолда, ушбу соҳада ШҲТ доирасида ва БМТнинг мувофиқлаштиришда тутган ўрнига таянган ҳолда «минтақавий тузилмалар механизмлари доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш»га чорлагани қайд этилган.

Россиянинг «Спутник» янгиликлар портали (sputniknews-uz.com) Шавкат Мирзиёев халқаро конференция иштирокчилари ва меҳмонларни қутлаб, Ўзбекистон баҳсли масалаларни тезроқ ҳал қилиш ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлагани хусусида ёзади.

«Спутник» Ўзбекистон Президентининг қуйидаги сўзларини келтиради: «Давлатларимиз айнан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга ошира олади. Ишончим комил, бундан барча – Марказий Осиё давлатлари ҳам, бошқа мамлакатлар ҳам бирдек манфаат кўради».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1