Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган 32 уй фойдаланишга топширилди.
Миллий урф-одатларимизга кўра, Мирзаобод тумани ҳокимлиги томонидан уй тўйига атаб дастурхон ёзилди, ош дамланди. Туман маданият уйи санъаткорлари ижросидаги шўх куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.






