1

​ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА ҚЎШНИСИНИКИГА ЎҒРИЛИККА ТУШГАН АЁЛ ВОҚЕА ЖОЙИДА УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 15.11.2017, 12:41
​ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА ҚЎШНИСИНИКИГА ЎҒРИЛИККА ТУШГАН АЁЛ ВОҚЕА ЖОЙИДА УШЛАНДИ

Шайхонтоҳур туманида Шайхонтоҳур туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшнисиникига ўғриликка тушган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Шайхонтохур туманида 13 ноябрь куни соат 12.15 да, 1985 й.т., муқаддам судланмаган, уй бекаси, Жарариқ мавзеси 7-уйда яшовчи А.Ш., 1987 й.т., Жарариқ мавзесида яшовчи М.Д.нинг уйига калит танлаш йўли билан ичкарига ўғирлик қилиш мақсадида кирган вақтида жабрланувчи томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ш.га нисбатан Шайхонтоҳур туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-м. 2-қ. билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1