1

ЙЎТАЛ, ШАМОЛЛАШ, ТИШ ОҒРИҒИДА ФОЙДАЛИ ШОЛҒОМ

СУҒДИЁНА 16.11.2017, 17:24
Теглар: Соғ бўлинг
ЙЎТАЛ, ШАМОЛЛАШ, ТИШ ОҒРИҒИДА ФОЙДАЛИ ШОЛҒОМ

Шолғом бир қатор хасталикларда шифо ҳисобланади. Унинг таркибида қанд, минерал тузлар, В1, В2, В6, РР, каротин каби витаминлар, пантотен кислотаси, оқсил, карбон сувлари бор. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуд.

Шолғомнинг ичини ўйиб, унга мум билан гул мойи солиб, қўрга кўмиб пиширинг. Бу халқона малҳам тери хасталиклари ҳамда ярага айланган ёриқларда фойда беради.

Қайнатиб пиширилган шолғом шамоллашга қарши яхши воситадир.

Уни гўшт билан пишириб, истеъмол қилинса кўкрак ва томоқ юмшашига эришиш мумкин.

Шолғомнинг барги пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бунинг учун шолғомнинг 10 грамм барги 100 грамм сувда дамланади.

Шолғомдан универсал дори тайёрлаш учун: 2 ош қошиқ майдаланган шолғом устига 1 стакан қайноқ сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади. Ундан ҳар куни чорак стакандан ичиб турилади. Бундай қайнатманинг 1 стакани уйқу олдидан истеъмол қилинса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўтайди. У билан оғиз ғарғара қилинса, томоқ ва тиш оғриғидан халос бўлиш мумкин.

Шолғом пиширилиб ёхуд хомлигича истеъмол қилинса, кўзга фойда, нафас йўлини яхшилайди, юрак безовталигида ажойиб малҳам бўла олади.

Шолғомнинг асал билан аралаштирилган шарбати йўталга барҳам беради, ҳарорат кўтарилганида, томоқ оғриганда наф келтиради.

Пиширилган шолғомнинг бўтқаси бўғимларга туз йиғилганида оғриқдан халос этади. Уни оғриган жойга қўйиб, боғлаб қўйиш кифоя.

Шолғомнинг пиширилгани ва шарбати шамоллаш туфайли овоз йўқолганда, бронхиал астмада, тиш оғриғида ижобий натижа беради. У антисептик таъсирга эга.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1