1

ТЕРИДАГИ ДОҒ ВА ЧАНДИҚЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ

СУҒДИЁНА 16.11.2017, 17:27
Теглар: Гўзаллик
ТЕРИДАГИ ДОҒ ВА ЧАНДИҚЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ

Танамизнинг бирор қисмида куйишдан қолган доғлар дам-бадам ўша маъшум кунни эслатади. Улар туфайли ташқи кўринишидан қониқмай, ўзига ишончи пасайиб бораётган кишилар ҳам орамизда, афсуски, кам эмас... Бугун замонавий тиббиётда доғ ва чандиқларни бартараф этишнинг бир қанча йўллари топилган бўлиб, улар ҳақида олий тоифали шифокор, дермато-косметологЖавоҳир ҲОТАМОВ маълумот беради.

Нега чандиқлар катталашади?

Юқори ҳароратда куйиш натижасида терида чандиқ ёки излар пайдо бўлади. Тери устки қаватининг тузилиши бузилса-да, унинг остидаги мушаклар ҳамон ўз фаолиятини бажараверади. Тери остидаги томирларда тинимсиз қон айланиши терини озуқавий моддалар билан озиқлантириб, тўйинтириб боради. Бунинг оқибатида эса чандиқнинг ўлчами катталашиб кетиши мумкин. Одатда ҳажмида катталашаётган чандиқларни бўйин атрофи, кўкрак қисми, елка, бўйин ва иякда учратиш мумкин. Аммо кичик ёшдаги болаларнинг танасидаги ҳар бир чандиқ катталашиш хусусиятига эга.

Мустақил даволаниш самаралими?

Куйиш натижасида терида қолган изларни уй шароитида даволаш мумкин, лекин бу билан чандиқ бутунлай тузалади деб ўйлаш тўғри бўлмайди. Дорихона пештахталарида чандиқларга қарши бир қанча суртмаларни топиш мумкин. Белгиланган муддат давомида йўриқномага тўлиқ амал қилиб фойдалинилганда умумий ҳолатнинг кўпи билан 15 % га яхшиланишига эришиш имкони бор.

Жарроҳлик амалиёти

Умумий анестезия таъсирида ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти ёрдамида ҳуснга соя солиб турган излардан бир умрга ҳалос бўлиш имконияти мавжуд. Хўш, тиғ тегизиш ёрдамида бажариладиган муолажа кимларга тавсия этилади? Катта кўламда терининг шикастланиши, чандиқларнинг ўсиши ва ҳаракатланишга ҳалал беришидан азобланаётган беморларга жарроҳлик амалиёти буюрилиши мумкин. Жарроҳ операция қилишдан аввал чандиқ ва унинг атрофидаги терини яхшилаб ўрганади. Амалиёт чоғи чандиқ тўқималари олиб ташланиб, косметик чок туширилади. Натижада, катта чандиқ ўрнида сезилар-сезилмас чок изи қолади. Бироқ бундай натижани кўриш учун бироз сабр қилишга тўғри келади. Унгача эса кўпи билан олти ой давомида шифокор буюрган малҳамларни чок устига суртиб юриш тавсия этилади.

Лазер ёрдамидасиллиқлаш

Косметолог шифокор лазер нурини таратувчи асбоб ёрдамида чандиқ тўқималарини қаватма-қават олиб ташлайди. Муолажа сўнгида ёқимсиз из ўрнида янги ва соғлом тери пайдо бўлади. Муолажани бошлашдан аввал терининг шикастланган қисмига оғриқ қолдирувчи дори юборилгани боис беморлар безовталанмайди. Лазер нури ёрдамида силлиқлашдан кейин терида қизариш, шиш ва оғриқ сезилиши мумкин. Асло ташвишланманг, бу белгилар 10 кун ичида йўқолади. Муолажа неча сеансда ўтказилишини эса шифокор белгилайди. Амалиётдан сўнг янги тери яллиғланишини олдини оладиган ва қон айланишини яхшилайдиган бир қанча дорилар тавсия этилиши мумкин.

Микродермабразия ва кимёвий пилинг

Лазерли силлиқлашга ўхшаш муолажа бўлиб, терига камроқ шикаст етказилади. Чунки бунда чандиққа қарши лазер нури эмас, балкиалюминий оксидининг кукуни курашади. Кимёвий пилингда эса бир қанча киёвий кислоталар (гликоль, ретинол ва фенол)дан фойдаланиб, терига ишлов берилади. Одатда бу икки муолажа чуқур бўлмаган чандиқларга нисбатан қўлланилади. Кимёвий моддалар таъсирида терининг устки қисми кўчиб тушади, ўрнига эса янгиси чиқади.

Криотерапия

Куйишдан қолган доғларни кетказишнинг энг оғриқсиз усули. Криотерапия муолажасида суюқ азотдан фойдаланилади.У чандиқ тўқималарига теккан заҳоти уларни куйдириб ташлайди. Бу технология куйгандан сўнг кўп вақт ўтмай бажарилса, натижаси кутилгандан ҳам аъло даражада бўлади.

Баъзан шифокорлар тавсиясига кўра чандиқдан бутунлай ва тез халос бўлиш учун юқорида тавсиф берилган муолажаларнинг бир нечтасини биргаликда олиб бориш буюрилиши мумкин. Нима бўлганда ҳам замонавий тиббиётга чандиқлар муаммо эмаслигини билиб олдик.

Дилноза Шуҳрат қизи

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1