1

Google 3D кўриш қобилиятига эга смартфонни тақдим этди (ВИДЕО)

HI-TECH 24.02.2014, 13:54
Google 3D кўриш қобилиятига эга смартфонни тақдим этди (ВИДЕО)
Google компанияси 3D кўриш қобилиятига эга 5-дюмли смартфонни тақдим этди.

Қурилманинг орқа қисмига ўрнатилган датчиклар ён-атрофни реал вақтда 3D моделда кўрсата олади. Ушбу лойиҳа Project Tango деб номланди. Лойиҳа устида компаниянинг Advenced Technology and Project (ATAP)  бўлими иш олиб борди. 

Хонани 3D  кўринишига келтиришга одам ҳаракатини кузатувчи 4-мегапикселли камера, иккита махсус процессор, чуқурлик сенсори(Xbox учун бўлган Kinect контроллери), гироскоп, компас жавоб беради.  

Қурилма фойдаланувчига турли хил ҳолатларда ёрдам бериши мумкин. Масалан, уйига янги мебел ҳарид қилишдан аввал фойдаланувчи уйини 3D ҳарита кўринишда суратга олиши ва мебел танлашда фойдаланиши мумкин. Шунингдек, ушбу функция кўриш қобилияти паст бўлган кишиларга бошқаларнинг ёрдамисиз бегона жойда мўлжал олишга ёрдам беради.  

Бу гаджет эркин сотувга қўйилиши режалаштирилмаяпти. Қурилмани фақатгина ишлаб чиқарувчи мутахассислар Google’га талабнома юбориб, танлов асосида қайси йўлда қурилмадан фойдаланишларига қараб, қўлга киритишлари мумкин бўлади.

14 март куни компания 200-нусха смартфонни мутахассисларга тақдим этиши кутилмоқда.

<center><iframe width="560" height="315" src="//www.youtube.com/embed/Qe10ExwzCqk" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1