my5
all

ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ПРОФЕССИОНАЛ БОШҚАРУВ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

СИЁСАТ 17.11.2017, 13:21
1316
ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ПРОФЕССИОНАЛ БОШҚАРУВ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

Сергели тумани 6-А массивида Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси иш бошлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мазкур хизмат кўрсатиш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунда кўп уйларни ўзида бирлаштирган йирик ширкатлар оптималлаштирилиб, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва профессионал бошқарув компаниялари ташкил этилмоқда.

Бошқарув компаниясида аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. 40 дан ортиқ ходим уй-жой фондини асраш ва малакали хизмат кўрсатиш борасида меҳнат қилмоқда.

Компания 8 та махсус техникага эга бўлиб, массивдаги барча юмушларни бажаради. Массивда 5 та чиқинди йиғиш пункти ташкил этилган. Уларни компанияга тегишли техника воситалари ташиб кетади.

Бу ерда мулкдорларнинг кундалик юмушларини бажариш учун барча соҳалар бўйича мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Ҳовлиларга ўрнатилган чироқлар, йўлаклардаги озодалик, дарахтлар ва гуллар доимий назоратда, ҳар бир уй кузатув камералари билан таъминланган.

Компания қошида «Ипотека банк»нинг Сергели филиали 12-жамғарма кассаси фаолияти йўлга қўйилган.

Маълумки, шаҳарда уй-жой фондини янада кенгайтириш, уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва фойдаланиш ишларининг самарадорлиги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига боғлиқ. Шундай экан, мазкур ширкатларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда молиявий соғломлаштириш биринчи галдаги вазифадир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49