my5
all

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ СЕРГЕЛИ ТУМАНИ 6-А МАCCИВДА БАРПО ЭТИЛГАН 18-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

СИЁСАТ 17.11.2017, 15:01
1492
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ СЕРГЕЛИ ТУМАНИ 6-А МАCCИВДА БАРПО ЭТИЛГАН 18-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимининг замонавий механизмларини жорий этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда уларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш, ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

300 ўринга мўлжалланган икки қаватли муассасада 3,7 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Бу ерда тарбиячи ва тарбияланувчилар учун барча шароит яратилган. Мусиқа, чет тиллари тўгараклари, спорт машғулотлари ўтказиладиган хоналар зарур қўлланмалар, кўргазмали қуроллар, замонавий спорт буюмлари билан жиҳозланган. Хоналарни ёритишда энергия тежамкор ускуналардан фойдаланилмоқда.

Президентимиз мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилаш, асосий эътиборни болаларнинг таълим-тарбиясига, тарбиячиларнинг малакасини оширишга қаратиш кераклигини таъкидлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49