my5
all

ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ 22-25 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ДАВЛАТ ТАШРИФИ БИЛАН КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА БЎЛАДИ

СИЁСАТ 18.11.2017, 00:43
1461
ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ 22-25 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ДАВЛАТ ТАШРИФИ БИЛАН КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади.

Олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Миллий Ассамблея Спикери ва Корея Республикаси Бош вазири билан учрашади, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари иштирокидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этади.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, тижорат келишувлари ва шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49