АсосийSiyosat

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

'ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 17 ноябрь куни “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қарор билан асосий вазифаларидан бири мақом санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар ва анъаналарни, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш бўлган Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга қарор билан Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури ва мазкур дастурни амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар