my5
all

ЎЗБEКИСТОН ВА ГРУЗИЯ СИЁСИЙ МАСЛАҲАТЛАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

СИЁСАТ 18.11.2017, 01:12
1121
ЎЗБEКИСТОН ВА ГРУЗИЯ СИЁСИЙ МАСЛАҲАТЛАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Грузия делегациясига вазир ўринбосари Давид Жалагания бошчилиқ қилди.

Учрашувда Ўзбекистон — Грузия кун тартибининг асосий масалалари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Георги Квирикашвилининг 2017 йил сентябр ойида Нью-Йорк шаҳридаги учрашуви икки томонлама муносабатларда муҳим босқич бўлди ва ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини белгилади.

Грузия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида ва 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда сўзлаган дастурий нутқларининг асосий қисмлари тўғрисида хабардор қилинди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий муаммоларнинг алоҳида мавзулари ҳам муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49