АсосийSUG'DIYONA

​ТИРНОҚҚА ҚАРАБ, ТАШХИС ҚЎЯМИЗ

'​ТИРНОҚҚА ҚАРАБ, ТАШХИС ҚЎЯМИЗ'ning rasmi


Ҳар бир бармоғимиз маълум бир ички аъзо билан бевосита боғланган. Масалан, бош бармоқ — мия, кўрсаткич бармоқ — ўпка, ўрта бармоқ — ингичка ичак, номсиз бармоқ — юрак, кичик бармоғимиз эса буйрак билан алоқадор. Уларнинг бу боғланиши оқибатида аъзолардаги турли салбий ўзгаришлар тирноқларда ҳам акс этади.

• Сарғиш-жигарранг тусдаги тирноқ — замбуруғли касалликлардан, псориаз, дерматоз, гепатит билан оғриш оқибати, чекиш ва антибиотикларни кўп қабул қилинганидан далолат.

• Тирноқдаги бўйлама чизиқлар овқатни яхши ҳазм қилмаслик, овқатланиш тартибига риоя этмаслик, бошланғич ревматизм ва тишлардаги муаммолардан дарак беради.

• Тирноқдаги кўндаланг чизиқлар буйрак, жигар, ошқозон-ичаклар фаолиятидаги бузилишлар натижасида пайдо бўлади.

• Юрак ва ўпкада касалликлар бўлса, тирноқлар ҳаддан ортиқ қавариб, бўртиб чиққади.

• Ботиқ тирноқ эса организмда темир моддаси камлигидан юзага келади.

• Тирноқнинг рангсизлиги, хиралигига қамқонлик сабаб бўлади.

• Тирноқлар остидаги терининг қизариб кетиши қон босими ошганида кузатилади.

• Кўкиш тусдаги тирноқлар эгасининг юраги нимжон бўлиши мумкин.

• Тирноқ устидаги оқ доғлар организмда руҳ моддаси камлигидан юзага келади, айнан шу модда тирноқлар мустаҳкам бўлишига жавоб беради.

• Тирноқ ўсиб чиқадиган жойдаги ярим ой шакли катта бўлса тахикардия, умуман бўлмаслиги юрак неврози натижаси ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар