АсосийSUG'DIYONA

​ШАНБАЛИКМИ? МАСАЛАҲТАЛАРИМИЗ СИЗГА!

'​ШАНБАЛИКМИ? МАСАЛАҲТАЛАРИМИЗ СИЗГА!'ning rasmi


  • Тахтали мебелларнинг юзасида сув солинган идишларнинг изи қолган бўлса, чизиқларнинг устига мойонез суртиб қўйинг ва 1 соатдан кейин артиб олинг.
  • Гиламсиз полни қирилишлардан ҳимоялаш мақсадида стул ва стол оёқларига махсус “пайпоқ”лар кийгизиш мумкин.
  • Идиш-товоқ ювадиган губкани қуритиш учун қоқ-оз қистирғичдан фойдаланиб кўринг.
  • Теридага теккан эмульсия бўёғини болалар ёғи билан кетказса бўлади.
  • Оддий бўр ялтироқ ошхона анжомларини хиралашиб кетишдан сақлайди. Бунинг учун қошиқ ва санчқилар билан бирга бўрни сочиққа ўраб қўйиш лозим.
  • Гиламдаги стол ёки бошқа мебелдан қолган изларни осонгина йўқотиш мумкин, бунинг учун гиламнинг “эзилган” ерини санчқи билан тарашнинг ўзи кифоя.
  • Истеъмол содаси идишининг оғзини очиб, ёстиқ, кўрпа ва тўшак жилдлари ҳамда сочиқлар турадиган шкафга қўйилса, уларни ёқимсиз ҳидлардан асрайди.
  • Цитрус меваларнинг пўстлоғи қаҳва ҳамда чойдан қорайган идишларни яхши тозалайди.

    Бошқа янгиликлар