1. Бармоқ учи билан пешананинг ўртасидан чакка томонга қарата айлана ҳаракатлар қилинг. Массажни 3 марта такрорланг.
2. Қошлар ўртасида ажинлар пайдо бўлмаслиги учун ҳар куни ўрта ва номсиз бармоқ билан қаншар устига босинг. 5-6 марта такрорланг.
3. Бурун атрофини ўртанча бармоқ билан босиб, юқоридан пастга томон ҳаракатлантиринг.
4.Кўзларингизни юминг ва ўзингизни эркин тутинг. Бармоқларингизни аста босиб, ичкари томондан юқорига қараб ҳаракатлантиринг. Сўнгра енгил ҳаракатлар билан қовоқ усти ва пастини босинг.
5. Ўрта ва номсиз бармоқ билан пастки лабларнинг остини босиб, ияк томон қараб ҳаракатлантиринг. Сўнгра юқори лабларнинг устини массаж қилинг.
6. Аввалига иякдан қулоқ томон, сўнгра юқори лаблар устидан қулоқ томон ёноқ бўйлаб ўрта ва номсиз бармоқ билан массаж қилинг.
7. Бармоқлар учини бўйиннинг ўртасидан юқоридан пастга қарата енгил ҳаракатлантиринг.
8. Кўрсаткич бармоқни чаккангизга, ўрта бармоқни эса қулоқ ёнига қўйиб, енгил босинг. Кейин бу машқни юзингизнинг иккинчи томонида бажаринг. 2 марта такрорланг.
Унутманг, массаж давомида бармоқларни оҳиста ҳаракатлантириш лозим.






