1

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ ҚЎШНИСИГА ПИЧОҚ БИЛАН ЗАРБА БЕРДИ

ЖИНОЯТ 20.11.2017, 11:22
КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИСИ ҚЎШНИСИГА ПИЧОҚ БИЛАН ЗАРБА БЕРДИ

2017 йил 18 ноябрь куни соат 14:30 да, Тошкент туманида яшовчи, маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси 1970 йилда туғилган қўшнисига пичоқ билан жароҳат етказди.

UzNews.uz мухбирига Тошкент вилояти ИИБда берилган хабарга кўра, ҳодиса 47 ёшли қўшни коллеж ўқувчисининг телефон рақамини учинчи шахсга берганлиги оқибатида келиб чиқган. Жаҳл отига минган талаба қўшнисининг уйига бориб, нима учун телефон рақамини тарқатиб юрганлигига изоҳ талаб қилган. Ўз навбатида, спиртли ичимлик таъсирида бўлган 47 ёшли фуқаро талаба билан қўпол тарзда гаплашган. Шундай қилиб, 18 ёшли талаба қўшнисининг қорин қисмига ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1