АсосийЖиноят

Деновда 150 минг долларлик наркотик савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Деновда 150 минг долларлик наркотик савдоси фош этилди'ning rasmi

Сурхандарё вилоятининг Денов туманида гиёҳвандлик воситаларининг йирик партиясини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Аниқланишича, 1969 йилда туғилган шахс 8 кг гиёҳвандлик воситасини 150 минг АҚШ долларига сотишга уриниб, тезкор тадбир давомида ушланган. Суриштирувлар жараёнида у мазкур моддаларни 1971 йилда туғилган танишидан олгани маълум бўлган ва у ҳам қўлга олинган.

Тадбирлар давом эттирилиб, гиёҳвандлик воситаларининг асл манбаи сифатида гумон қилинган яна бир 1971 йилда туғилган шахс ҳам процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар