Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.