Баъзан кичкинтойар ҳам руҳан безовталанадилар. Хўш, нега? Уларнинг стресс ҳолатига тушишига нималар сабаб бўлиши мумкин? Бу борада болалар руҳшуноси Зулхумор Азизова изоҳ беради.
Руҳий безовталик белгилари (калонка)
Бола кўпинча сал нарсага асабийлашганида диққатини узоқ вақт бир жойга жамлолмайди. Юз ва бўйин соҳаси мушаклари доимий равишда таранглашиб туради. Агар сал сергак бўлсак фарзандларимиздаги хавотирни фарқлаб олишимиз мумкин. Масалан қуйидаги белгилар боладаги руҳий безовталикни билдиради:
- ниманидир (бирор буюм ёки ўйинчоқни) қўлида ҳадеб айлантираверади, кийими ва сочига қайта-қайта қўл теккизади;
- қўлларини бир-бирига ишқалайди, бармоқларини қисирлатади;
- бармоғи ёки ручкасини оғзига солади, қаламини, тирноқларини тишлаб ғажийди;
- кескин ва баланд товушларни эшитганда чўчиб тушади, титрайди;
- чалкаш-чулкаш, тутилиб гапиради, қилаётган ишини ҳадеб тўғирлайверади, кўп узр сўрайди;
- катталарнинг рухсатисиз бирон ишга қўл урмайди;
- уйқуси яхши бўлмайди, қўрқинчли тушларидан шикоят қилади;
- тезда юзи қизаради ёки ранги ўчади;
- бирор нарсани тушунтираётиб нуқул терлайди.
- чизиқлар узуқ-юлуқ, ингичка, бурчаклар учи бирлаштирилмаган бўлади;
- майда деталларга кўп эътибор беради;
- расмлар тузатилавериб қоғоз бетида доғ қолади;
- чизилган расмлар варақнинг чап (тепа ёки паст) қисмида жойлашади.
ЧИЗГАН РАСМЛАРИГА ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ!
Боланинг чизаётган расмларига қараб унинг ички кечинмалари ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Одатда руҳияти нотинч болаларнинг чизган расмларида қуйидаги белгилар кузатилади:
Руҳан безовта боланинг асаби доимо таранг бўлади. Ҳар он омадсизликка учраши мумкинлигини сезиб туради. Албатта, боладаги безовталик, хавотирланиш ҳисси ўз-ўзидан юзага келмайди. Бунинг қандайдир сабаби бор...
ТАЛАБЧАНЛИК ҲАДДАН ОШМАСИН
Баъзан ота-она ўзи эриша олмаган орзуларини, фарзанди келажагида кўргиси келади. Шу сабабли болага кичкиналигиданоқ катта талаблар қўяди. Бу боланинг тез чарчаб қолишига ва зиммасидаги масъулият туфайли руҳан зўриқишига сабаб бўлади. Айниқса оиладаги катталарнинг болага, “энг билимдон бўлишинг керак”, “бошқа болалардан ўзиб кетишинг зарур”, “раҳбар даражасига эришишинг шарт” деган сўзларни тинмай такрорлайвериши боланинг асабларини таранглаштиради. Оқибатда у зиммасидаги вазифаларга ота-онаси талаб қилганидек масъулият билан қарайди. Ҳатто шу масъулият юки туфайли тенгдошлари билан кўчада ўйнашдан ҳам воз кечади.
Очиқроқ айтганда бола ота-онаси ўтказаётган босимдан жуда толиқади. Кўпинчаоиладаги катталарнинг гап сўзларидан қочиб уларга кўринмасликка ҳаракат қилади ёки елкаларини қисиб юради, баъзан хеч кимга билдирмасдан ёлғиз ўзи кўчага чиқиб кетади.
ИККИЛАНИШ ЯХШИ ЭМАС
Болада руҳий безовталикнинг пайдо бўлишига иккинчи сабаб шуки, баъзи ота-оналар болага ётган ўрнини ўзи йиғиши кераклигини айтадилару, лекин эртасига «Бу сенинг ишинг эмас» деб фарзандинингнинг ўрнини ўзлари йиғадилар. Ёки бошқа ҳолат. Ота-она боланинг олдида у яна бироз ўйнаса бўладими ёки ухлаши керакми, шу ҳақда тортишадилар. Болада эса иккиланиш пайдо бўлади. Аниқроғи, кимнинг айтганини бажариш кераклигини билмайди.
Бир-бирига зид талабларга дуч келар экан, бола ўзининг ҳатти-ҳаракатлари қандай баҳоланишини олдиндан билолмайди. Лекин кимдир (ота ё онаси) унинг ҳаракатидан албатта норози бўлишини сезиб туради. Оқибатда бирор ишга қўл урар экан, кўнглида хавотир уйғонаверади, безовта бўлади.
КИМ ВАҲИМАЧИ?
Ота-онанинг оила даврасида турли хавф-хатарлар ҳақида гапиравериши бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, ваҳима уйғотади. Шундан сўнг боланинг онгида «Бу олам хавф-хатарларга тўла» деган фикр ўрнашиб қолади. Гарчи бунга ҳеч бир асос бўлмасада бола жиддий муаммоларни ва оила ташвишларини болалар олдида сўзламанг. Фарзандингизнинг қизиқишлари ва реъжаларини сўраб-суриштиринг, амалий кўмагингизни улардан аяманг.
Бола руҳан безовта бўлганда ёлғиз қолгиси келади, бўшашади, кўп хаёл суради. Шундай вақтда фарзандингиз билан мулойим оҳангда гаплашинг, уни нималар ташвишга солаётганини билишга ҳаракат қилинг.Муҳими бола доимо диққатингиз марказида бўлса, унинг руҳий оламида ҳеч бир ташвиш ёки ҳавотирга ўрин қолмайди.
Г.Жамилова ёзиб олди
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси






