1

ДИҚҚАТ: САРАТОНГА ЕТАКЛОВЧИ МУОЛАЖАЛАР!

СУҒДИЁНА 27.11.2017, 11:27
Теглар: Гўзаллик
ДИҚҚАТ: САРАТОНГА ЕТАКЛОВЧИ МУОЛАЖАЛАР!

Аллергия, шиш, доғлар... Косметик воситалар ва муолажаларнинг ножўя таъсирлари ҳақида кўп ва хўп гаплашганмиз. Лекин уларнинг саратонга сабаб бўлишини ҳаммамиз ҳам билмаймиз. У ер-бу ерда қулоғимизга чалинган бўлса-да, «Шунча одам фойдаланаяпти, ҳеч нарса бўлмаяпти-ку» дея ўзимизни овутамиз. Тўғри, саратон хавфи мавжуд дегани, хасталикнинг юзага келиши кафолатланади дегани эмас. Аммо «ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма» деган гаплар бежизга айтилмаган. Қуйидаги маълумотларимиз эса ҳам гўзал, ҳам соғлом яшашни истайдигани аёлларга бағишланади.

Мутахассис — дерматолог Нодира АКРОМОВА.

Эҳтиёт бўлинг, шеллак!

Доим банд, тирноқ парвариши учун ортиқча вақт ажрата олмайдиган ишбилармон хонимларнинг олтинга тенг ёрдамчисига айланган шеллак маникюри тери, айниқса тирноқ артофидаги терида саратон юзага келишини рағбатлатириши аниқланди. Чунки амалиёт давомида қўлланиладиган ультрабинафша нур таратувчи лампалар терига зиён етказади. Бу нур тери саратонига сабаб бўлиши олимлар томонидан алллақачон аниқланган. Шунингдек, солярийда тобланиш ҳам худди шундай оқибатга олиб келиши мумкин. Қолаверса, ультрабинафша нурлар таъсирида бир қарашда безиён кўринган оддий хол ҳам хавфли ўсимтага айланиши эҳтимоли ортади.

Лазерли эпиляция

Аввалига, лазер нурларининг турли кўринишлари мавжуд эканини эслатиб ўтамиз. Бири терига чуқур кирса, бошқаси юзакироқ таъсир ўтказади. Шунга кўра, таъсири ҳам турлича. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам тери нурланишга учрайди. Амалиётни қайта ва қайта такрорлаш эса саратонни юзага келтиради. Айниқса саратонга гумон қилинган кишиларга бундай нурлардан эҳтиёт бўлиш қатъий тавсия этилади.

Сочни ламинациялаш

Мода билан ҳамнафас яшашни истайдиган хонимлар орасида тобора оммалашиб бораётган сочни бразилча усулда кератинли ламинациялаш ҳам саратонни келтириб чиқариш хавфи юқори амалиётлардан эканлигини эслатиб ўтамиз. Ламинацияни амалга ошириш учун мўлжалланган махсус лосьон ва ниқоблар таркибида формальдегид моддаси мавжуд бўлиб, кузатувчиларнинг таъкидлашларига қараганда айнан шу модда хасталик хавфини юзага келтиради.

Антиперспирант ва кўкрак саратони: боғлиқлик борми?

Кўкрак саратони хасталигини ўрганаётган бир гуруҳ олимлар саратон юзага келган терида парабенлар миқдори ниҳоятда юқори эканлигини аниқлашган. Бу модда нефтни қайта ишлаш натижасида пайдо бўлган консервантлардан ҳисобланиб, асосан маҳсулот узоқ сақланиши учун косметик воситалар таркибига қўшилади. Айниқса, антиперспирант ва дезодарантлар таркибидаги парабенлар кўкракка яқин жойда фойдаланилгани учун ушбу аъзода саратонни юзага келтиради, деган фараз илгари сурилмоқда. Бироқ шу кунгача бу маълумот тасдиқлангани ҳам, инкор этилгани ҳам йўқ. Іар эҳтимолга қарши, огоҳ бўлиш зиён қилмайди.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1