1

«ОРИҚ ОЁҚЛАРИМДАН УЯЛАМАН...»

СУҒДИЁНА 27.11.2017, 11:35
Теглар: Гўзаллик
«ОРИҚ ОЁҚЛАРИМДАН УЯЛАМАН...»

Ёшим 33 да. Оёқларим жуда ориқ бўлгани боис ўзимдан уяламан. Кийган либосим ҳам ярашмайди. Нима қилсам, оёқларим салгина тўлишади?

Комила, Тошкент шаҳри

«Озғин оёқлар!» ким учундир орзу, кимгадир эса муаммо! Эҳ, аёллар, нуқул ўзимизда йўқ нарсани ахтараверамиз. Ёдингизда бўлса, гезатамизнинг аввалги сонларида ориқ оёқли хонимлар учун либос танлаш сирлари билан таништирган эдик. Эҳтимол, таҳририятга мурожаат этган муштариймизнинг бундан хабари йўқдир. Билган тақдирида ҳам оёқларининг кўриниши билан ҳануз чиқиша олмаётган бўлса, демак бу сафар ориқ оёқларнинг чорасини излаймиз.

Аввал сабабларини билинг

Тана аъзоларидаги ўзгаришлар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Қорин мушакларининг бўшашиши, бўксанинг катталашиши ва оёқлар ориқлиги... Албатта, барчасининг ўз изоҳи бор. Оёқ кўринишининг озғинлиги дастлаб наслга боғлиқ бўлиши мумкин. Кейинги ўринда умуртқа поғонаси касалликлари, хусусан, сколиоз туради. Ошқозон-ичаклардаги ўзгаришларнинг ҳам оёқ мушакларига таъсири айтилади. Демак, зарур чораларни бошлашдан аввал шифокорга кўриниб қўйинг.

Нима истеъмол қилаяпсиз?

Юрган йўлингизда таомланаяпсизми? Бу билан оёқларга ёрдам беролмайсиз. Қайтанга бутун танангиз семиргани қолади. Қолаверса, бир муаммодан қутиламан деб, иккинчисини орттириб оласиз. Оз-оздан калорияга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Кўпроқ суюқлик ичинг. Таомномадан дудланган, тузланган, хамирли, аччиқ ва шўр – бир сўз билан айтганда, оғир ҳазм бўладиган егуликларни чиқариб ташланг. Кўпроқ сут-қатиқ, кўкатлар, мева ва сабзавотлар, мева қоқиларидан тайёрланган шарбатлардан истеъмол қилинг. Бу турдаги парҳез организмдаги алмашинув жараёнини яхшилаб, ичаклар фаолиятини меъёрга келтиради. Қабзият юзага келмаслиги ҳам муҳимдир.

Навбат машқларга!

Таомномани тушундингиз, гал жисмоний машқларга. Фақат мана шу йўл билан оёқ мушакларини чиниқтириш ва керакли кўринишга келтириш мумкин.

  • Тик турган ҳолатда икки оёқ орасига ўртача катталикдаги коптокни жойлаштиринг. Сўнг оёқ мушаклари ёрдамида коптокни сиқиб-бўшатинг. Машқ 8-10 марта такрорланади.
  • Стулга қулай жойлашинг. Қўлларни суянчиқ ортига олинг-да, бирлаштиринг. Энди оёқ тиззасини биргаликда тепага кўтариб – туширинг. Давомийлиги 10 марта.
  • Ўтириб – туриш машқи ёдингиздами? Худди шу машқни оёқларни елка кенглигида очиб бажаринг. 8 марта такрорласангиз кифоя.
  • Оёқ учида турганча, навбат билан оёқ товонини кўтариб – туширинг. Машқни 15 – 20 марта бажариш лозим.

Шуғулланишни бошладингизми, дарров натижасига ёпишманг. 3-4 ҳафта ўтгач, аста-секинлик билан оёқ мушакларининг каттариб бораётганини кўрасиз. Бу машқлар оёқ болдирига шакл бериш учун мўлжалланган. Агар мақсадингиз оёқнинг сон қисмини ўзгартириш бўлса, қуйидаги усулларни бажаринг.

  • Тўрт оёқлаб туринг, яъни тана оғирлигини тизза ва қўл кафтига ташланг. Тўғрига қараб, ҳар бир оёқни 15 мартадан юқорига кўтаринг.
  • Ўтириб-туриш машқини оёқларни бирлаштирган ҳолда бажаринг. Такрорийлиги 15 марта.

Іаммаси мушакларни тўғри чиниқтиришга боғлиқ. Агар машқларни мустақил бажаришга кўзингиз етмаса, машқ залига боринг-да, спорт мураббийи назоратида шуғулланинг. Эплайсиз.

Кунора контраст душ қабул қилиш ҳам мушаклар учун фойдали.

Велосипед учамизми?

Оёқ мушаклари учун энг яхшиси велосипед миниш! Узоқ масофага югуриш, арқонда сакраш, пиёда сайр қилиш сизга эмас. Сузиш ва велосипед ҳайдашга вақт ажратсангиз ва албатта, тўғри овқатланиш қоидалари бажарилса, исталган натижага эришасиз.

Гель ёки таблетка?

Айрим билимдон дугоналарингиз оёқ мушакларини катталаштирадиган қўшимчалар, суртма ва гелларни таклиф қилишлари мумкин. Іар нарсани синаб кўришга ошиқавермаганингиз маъқул. Зеро, организмга тушадиган ёт модда қандай оқибатларга олиб келиши номаълум. Қолаверса, айнан оёқ мушакларини чиниқтирадиган биологик фаол қўшимчалар мавжуд эмас. Протеинли коктейль ёки шу каби бошқа воситалар ҳақида эшитганингизда қанчалик озғингизнинг суви қочмасин, бу вақтинчалик натижа эканини унутманг.

Хийла ишлатамиз!

Оёқлар кўринишидаги камчиликни яшириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин.

  • Тиззадан тушиб турувчи «французча бичим»даги юбкаларнинг бўкса қисми хиёл кенгроқ тикилганини танланг. Узун юбкаларнинг ҳам этак қисми кенг бичилгани айни муддао.
  • Леггинс, ласина ва оёққа ёпишиб турадиган ҳар қандай шимлар сизники эмас! Классик услубдаги шим, олд тарафига чизиқ туширилган турлари ҳам оёқни тўлароқ кўрсатади.
  • Либосингизда ёрқин рангли гул ёки бирор апликация бўлсин. Шунда ўтган-кетганнинг диққати оёқларга эмас, эгнингиздаги кийимга қаратилади.
  • Платформа ва таг қисми қалин пойабзаллар сирингизни фош этади. Қайиқча услубидаги туфлилар эса айни муддао.

МАРЖОНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1