АсосийSUG'DIYONA

ТУРМУШ ЎРТОҒИМ «КИМ УЧУН БЎЯНЯПСАН?» ДЕЙДИ

'ТУРМУШ ЎРТОҒИМ «КИМ УЧУН БЎЯНЯПСАН?» ДЕЙДИ'ning rasmi

Ҳозирги кунда эркаклар бу гапни лаб бўёқни қуюқ суртадиган, қовоқни тўқ бўяйдиган хотинига нисбатан ишлатади. Бошқа ҳолларда, яъни енгилгина пардоз қиладиган аёлларга нисбатан тақиқ қўйиладиган ҳолатлар камдан-кам бўлади.

Ёндашув: ўта рашкчи эрларнинг хотинлари пардозни бирданига бошлаб, бирданига ташлаб юбормасдан, эрнинг кўзини кўниктириб боришлари керак. Масалан, аввалига фақат қора қалам, сўнг киприкка туш суртиб, бора-бора подводка қўйиб юрсалар, эрлари тасаввурида табиий кўринишдаги аёлдек гавдаланадилар. Ёрқин ранглар, сохта киприклар билан кескин тажриба ўтказмаслик керак. Акс ҳолда эркак пардоз қилишни бутунлай маън этиб қўйиши мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар