АсосийБу қизиқ

Импортга дунё қанчалик қарам?

Бугунги кунда айрим давлатлар иқтисодиёти ташқи бозорларсиз деярли яшай олмайди — айрим мамлакатларда импорт ҳажми ҳатто ЯИМдан ҳам ошган.

'Импортга дунё қанчалик қарам?'ning rasmi

2024 йил маълумотларига кўра, импортнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати энг юқори бўлган ҳудуд — Гонконг ҳисобланади.

Бу ерда импорт ЯИМнинг 178 фоизини ташкил этган. Мутахассислар бунга Гонконгнинг йирик транзит ва қайта экспорт маркази эканини асосий сабаб сифатида кўрсатмоқда.

Шунингдек, Люксембург (160 фоиз), Сан-Марино (155 фоиз ) ва Сингапур (144%) каби молиявий ва савдо марказларида ҳам импорт улуши жуда юқори.

Рейтингдаги давлатларнинг аксарияти аҳолиси кам бўлган кичик мамлакатлар бўлиб, улар ички ишлаб чиқариш имкониятларининг чеклангани сабаб ташқи бозорларга таянишга мажбур.

Мутахассислар таъкидлашича, импортга юқори даражада боғлиқлик ҳар доим ҳам салбий ҳолат эмас, аммо бундай давлатлар глобал логистика, сиёсий муносабатлар ва халқаро бозор барқарорлигига жуда сезгир ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 10:10

    67 йил дарс берган ўқитувчи аёл Гиннесс рекордини ўрнатди

    АҚШда яшовчи 90 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Беверли Ҳаннетт-Прайс 67 йилдан ортиқ педагогик фаолияти билан Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 03:01

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 4 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'NASA: Қуёшда Х8 даражадаги кучли чақнашлар юз берди'ning rasmi

    Бу қизиқ 03.02.2026 14:21

    NASA: Қуёшда Х8 даражадаги кучли чақнашлар юз берди

    Олимлар фикрига кўра, бундай чақиришлар радиоалоқа, электр тармоқлари ва навигация сигналларига таъсир кўрсатиши мумкин.

    'Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 03.02.2026 02:51

    Бугун айрим жойларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 3 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда аҳоли зичлиги яна ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.02.2026 12:43

    Ўзбекистонда аҳоли зичлиги яна ошди

    2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 нафар аҳоли тўғри келмоқда.

    '2025 йилда Ўзбекистонда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 02.02.2026 04:08

    2025 йилда Ўзбекистонда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди

    Йил давомида судлар томонидан 63 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, 63 340 нафар шахс судланган.