АсосийСиёсат

Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди

Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди.

'Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди'ning rasmi

Исломободда олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, қўшма инвестиция ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.

Саммит якунида қўшма декларация ва бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Давлат раҳбари ташриф доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда ҳам иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар