АсосийСиёсат

Мирзиёев Шайх Зоид мукофоти маросимида Алиев ва Пашинянни табриклади

Кеча Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти тақдимоти бўлиб ўтди.

'Мирзиёев Шайх Зоид мукофоти маросимида Алиев ва Пашинянни табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маросим иштирокчиларига видеомурожаат йўллаб, мукофотга сазовор бўлган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни табриклади.

“Узоқ давом этган можарони оқилона ҳал этиш ва тинчликка эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ушбу нуфузли мукофотга ҳақли равишда муносибдир”, — деди давлатимиз раҳбари.

    Бошқа янгиликлар