“Барселона”дан ижара асосида “Жирона” сафига қўшилган германиялик дарвозабон Испания чемпионатининг 22-тури доирасида “Овьедо”га қарши учрашувда сон мушакларидан жароҳат олган. Жароҳат уни камида икки ойга сафдан чиқариши кутилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат футболчининг ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
“Ўтган дам олиш кунлари энг ёмон ҳолат рўй берди — ўйин пайтида жароҳат олдим. Эндигина “Жирона”га қўшилгандим ва бу ерда мени илк дақиқаларданоқ жуда илиқ кутиб олишди. Жамоага ёрдам беришни истагандим, аммо афсуски, операция қилингани сабабли бир неча ой футболсиз қоламан”, — деб ёзди Тер Штеген Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, Марк-Андре тер Штеген 2026 йил 21 январь куни мавсум охиригача ижара асосида “Барселона”дан “Жирона”га ўтган. У Ла Лига доирасида икки учрашувда майдонга тушган. Дарвозабоннинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.






