Зарур масаллиқлар: 350 гр. қайнатилган мол гўшти, ярим банка консерваланган маккажўхори, 4 та тузланган бодринг, 1 бош пиёз, кўкпиёз, кинза, салат барги, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз.
Тайёрланиши: 1. Қайнатилган мол гўшти, пиёз ва тузланган бодрингни майдалаб тўғранг. Сўнгра масаллиқларни аралаштиринг.
2. Кўкатларни ҳам майдалаб, салатга қўшинг.
3. Консерваланган маккажўхорини сувини силқитиб, салатга соласиз-да, ўсимлик ёғини қўшасиз. Туз намагини созлашни унутманг.
15 дақиқа.
3 кишилик
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси






