1

Шифо маслаҳат: “ИМПЛАНТНИ ЯНГИЛАСА БЎЛАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 27.11.2017, 16:07
Шифо маслаҳат: “ИМПЛАНТНИ ЯНГИЛАСА БЎЛАДИМИ?”

— Бир йил аввал онам имплант тиш қўйдирганди. Айтишларича, тиш нотўғри жойлашиб қолган ва вақти-вақти билан безовта қилаяпти. Имплант тишни олиб ташлаб, ўрнига янгисини қўйса бўладими ёки бир марта қўйилган имплант қайта янгиланмайдими?

Беҳзод Акромов, Тошкент вилояти

Улуғбек МУҲАММАДХЎЖАЕВ, олий тоифали шикофор-стоматолог:

— Волидангиз қўйдирган имплант оғриқ бериб, безовта қилаётган бўлса, демак, имплант атрофидаги тўқимада яллиғланиш жараёни бошланган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда албатта имплантолог текширувидан ўтиб, зарур ҳолларда имплант олиб ташланади. Яллиғланиш бартараф этилгач, суяк қайта тикланиши кутилади ва уч ой баъзан олти ойдан кейин имплантни қайта қўйиш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1