1

ДОРИЛАРНИ ТЎҒРИ САҚЛАЙМИЗ!

САЛОМАТЛИК 27.11.2017, 17:54
ДОРИЛАРНИ ТЎҒРИ САҚЛАЙМИЗ!


  • Ҳар бир препаратнинг йўриқномасида сақлаш қоидаси кўрсатилган бўлади. Аввало, ўша йўриқномага амал қилган ҳолда дори воситасидан фойдаланинг!
  • Одатда, дори воситаларини қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган ва намлик даражаси мўътадил бўлган жойда сақлаш лозим.
  • Таблетка ва капсула кўринишидаги препатлар учун намлик даражаси ғоят муҳим. Уларни салқин ва қуруқ жойга қўйинг.
  • Аэрозоль ёки спрей кўринишидаги дорилар учун ёруғлик нури ва хона ҳарорати юқори бўлмаслигига эътибор қаратинг.
  • Тиндирма (настойка) ёки томчи дорилар қўнғир (ҳимояланган) тусли идишларда ишлаб чиқилса-да, уларни ҳам қуёш тушмайдиган ерда сақлаган маъқул.
  • Агар препарат йўриқномасида “Салқин ва ёруғлик нуридан ҳимояланган жойда сақланг” дейилган бўлса, ҳарорат кўрсаткичи 15 даражадан ошмаган ҳолда совутгичга жойлаш мумкин. Шунингдек, “5 даража ҳароратдан ошмаган ҳолда сақлансин” деган кўрсатмада ҳам музлатгичда саылаш шарт бўлади. Суртма ва мойли дорилар, шамчалар ҳамда суюқ кўринишдаги препаратлар учун музлаткич эшигидаги токчалар айни мос келади.
  • Махсус дорихоналарда тайёрланиб бериладиган суюқ препаратлар 2-3 кунгача; кукун ҳолида сув аралаштириладигани эса 12-14 кунгача қўлланилиши мумкин.
  • Уй шароитида тайёрланадиган дамлама ва қайнатмалар уч кундан ортиқ сақланмайди. Фойдаланиш жараёнида ҳам, албатта, совутгичда туриши керак.
  • Агар суюқ препарат юзасида кўпик ёки рангининг хиралишиши кузатилса, фойдаланманг! Муддати эскирган дориларни ташлаб юбораётганда қутисидан очиб, канализация қувурларига оқизиш мумкин эмас! Яхшиси, қутисига солиб, оғзини беркитинг-да, сўнг чиқинди челагига ташланг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1